Хитойда суҳбатлаша оладиган велосипед яратилди
Технология
−
15 Июль 2023
4904Хитойнинг Уртопиа компанияси суҳбатлашиш қобилиятига эга бўлган электр велосипедни тақдим этди. Бу ҳақда “Газета.ru” нашри хабар берди.
Ақлли велосипед ChatGPT, микрофонлар ва динамиклар билан жиҳозланган.
Сайр вақтида ҳайдовчи велосипеддан маршрут тафсилотларини сўраши, об-ҳаво маълумотидаги ўзгаришларни кўриши ва машғулотини қандай яхшилаш бўйича маслаҳатлар сўраши мумкин. Бундан ташқари, агар йўловчи зерикса, сунъий интеллект ҳатто ҳақиқий инсон каби суҳбатлашишга ўтади.
Шунингдек, смартфон билан синхронизация мавжуд бўлиб, у машғулот натижаларини ва велосипед жойлашувини кўрсатади. Янги велосипедга Fusion Strava ва Apple Health каби машҳур спорт иловалари ҳам ўрнатилган.
“У велосипедчиларнинг ўзаро муносабатини ўзгартирадиган, автомобилни янада қизиқарли ва самарали машғулотлар учун шахсий ёрдамчига айлантирадиган саноат ютуғи”, деди ишлаб чиқарувчи компания.
Ақлли автомобилнинг нархи шу йил охирига келиб эълон қилиниши режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўламиз, Amherst Massachusetts университети муҳандислари жамоаси тоза электр таъминотини яратиш учун ҳаводаги намликни йиғиб оладиган қурилмани ишлаб чиқди.
Севара Ҳусниддинова