Энди резервга чиқарилган ҳарбийлар уй билан таъминланади

Жамият

image

Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари, ҳарбий хизматдан резервга (истеъфога) бўшатилган (чиқарилган) фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини уй-жой билан таъминлаш тартиби такомиллаштирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг қарорида белгиланган.

Қарорга мувофиқ:

•    ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида орттирилган касаллик ёки олинган жароҳати туфайли ҳарбий хизматни ўташга яроқсиз деб топилиб, резервга (истеъфога) бўшатилган (чиқарилган) Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини, шунингдек, ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг, уларнинг хизмат муддатидан қатъи назар, оила аъзолари уй-жой билан таъминланади;

•    ҳарбий хизматчилар бошқа вазирлик ва идоралар тизимига ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташ учун ўтказилганда, уларга берилган хизмат хонадонлари ҳам тегишли вазирлик ва идоралар тасарруфига ўтказилади;

•    ҳарбий хизматчиларга ажратиладиган уй-жой майдонининг ижтимоий нормасини аниқлашда уларнинг оила аъзолари билан бир қаторда қарамоғига олинган шахслар тоифасига аниқлик киритилади;

•    умумий ҳарбий хизмат муддати 20 йил бўлган ҳарбий хизматни ўтаб резервга бўшатилган фуқаролар давлат ҳисобидан тураржой билан таъминланади, шу билан бирга уларнинг олий таълим муассасаларида ўқиш даври ҳамда давлат органлари ва ташкилотларидаги меҳнат фаолияти йиллари ҳақиқий ҳарбий хизмат йиллари даврига қўшиб ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қуролли Кучлар

Баҳолаганлар

1221

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг