Энди муайян яшаш жойи йўқ шахслар реабилитация марказига жойлаштирилади

Жамият

image

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида иш юритиш тартиби киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, 16 декабрь куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга иш юритиш тартибини киритиш бўйича қонун қабул қилинган.

Агар муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг реабилитация марказига жойлаштирилишига асослар бўлса, ички ишлар органи ходими шахсни ИИОга келтирилгандан эътиборан 48 соатда уни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида судга илтимоснома юбориши керак. Бундай шахс реабилиция марказига 30 суткадан кўп бўлмаган муддатга жойлаштирилади.

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги материаллар бундай шахс аниқланган ердаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига ички ишлар органи томонидан берилади.

Тақдим этилган илтимоснома 24 соат ичида судья томонидан ёпиқ суд мажлисида якка тартибда кўриб чиқилади. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made