Энди метрода ҳаракат хавфсизлиги талабларини бузганлар жазоланади
Жамият
−
09 Февраль 1523 1 дақиқа
Метрополитенда ҳаракат хавфсизлиги талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди. Бу ҳақда жорий йилнинг 5 февраль куни қабул қилинган айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонунда белгиланган.
Киритилган қўшимчаларга кўра, темирйўл транспорти ва метрополитенда ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги талабларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.
Мазкур ҳуқуқбузарлик мансабдор шахслар ва хизматчиларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Шунингдек, темирйўл транспорти ва метрополитенда ҳаракат ва ташиш хавфсизлиги бузилиши билан боғлиқ ҳодиса, у ҳақидаги маълумотларни қасддан яшириш мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилди.
Бундан ташқари, автомобиль транспортида тегишли гувоҳнома ёнида бўлмаган ҳолда йўловчи ташиш, йўл ҳақи тарифларини ошириш, мунтазам йўналиш бўйича тасдиқланган қатнов жадвалига амал қилмаслик, тасдиқланган йўналиш схемасидан четга чиқиш БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши кўзда тутилди.
Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда йўл ҳаракати билан боғлиқ айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш қўлланиши ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси