Энди меҳнат таътилига ҳақ тўлашда якшанба ҳисобга олинмайди

Жамият

image

Ўзбекистонда ҳар йилги меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлашда энди якшанба куни инобатга олинмайди. Бу ҳақда 13 февраль куни қабул қилинган “Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда сўз боради.

Қонуннинг 233-моддасига киритилган қўшимчага кўра, ҳар йилги меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлашда якшанба куни инобатга олинмайди. 234 модданинг тўлдирилган қисмига кўра, пулли компенсация тўлашда якшанба куни инобатга олинмайди. 

Бундан ташқари, қонунга киритилган янги ўзгартириш билан иш ҳақи тўланмайдиган таътилнинг давомийлиги 12 ойлик муддат ичида жами уч ойдан ошмаслиги кераклиги белгиланди.  

Шунингдек, янги ўзгартиришга кўра, 12 ёшга тўлмаган икки нафар ва ундан ортиқ боланинг ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга), уларнинг хоҳишига кўра, ҳар йили иш ҳақи сақланмаган ҳолда давомийлиги камида 14 календар кунгача таътил берилади.

Шу билан бирга, 18 ёшгача бўлган шахсларга ўриндошлик асосида ишлашга йўл қўйилмайди. Агар ўриндошининг асосий иши ноқулай меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлса, шундай шароитлардаги ишларда ишлашга (бундан соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлати ходимлари мустасно) ҳам йўл қўйилмайди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Меҳнат кодексига киритилган ушбу ўзгаришлар билан Ўзбекистонда ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

меҳнат таътили якшанба

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг