Энди мактаб битирувчилари учтагача академик лицейни танлаши мумкин
Жамият
−
19 Апрель 2023
4104Ўзбекистонда мактаб битирувчиларига учтагача академик лицейни танлаш имконияти берилади. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуққий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги “Академик лицейларга ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш, ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлатиш тартибини такомиллаштириш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини муҳокамага қўйган.
Қарорга кўра, абитуриентларга рўйхатдан ўтишда учтагача академик лицейнинг таълим тили бир хил бўлган биттадан мос йўналишини танлаш имконияти берилади ҳамда абитуриент ўзи танлаган ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар маркази ёки Тошкент шаҳрида) ташкил этиладиган кириш тест синовларида иштирок этади.
Шунингдек, фан олимпиадалари, танловлар ғолиблари ва умумтаълим фанларини ўзлаштириш сертификатига эга бўлганлар учун академик лицейларга кириш имтиёзларини қўлланилиши кутилмоқда.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси