Энди Маданият вазирлиги ходимлари ишга дўппида келади
Маданият-санъат
−
08 Декабрь 2021
23376Ўзбекистон Маданият вазирлиги ходимлари эндиликда ишга ўзбек миллий бош кийими дўппида келишади. Бу ҳақда вазир Озодбек Назарбеков маълум қилди.
“Ўзбекистон Конституциясининг қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан барчангизни табриклайман. Ушбу имкониятдан фойдаланиб, биз – Маданият вазирлиги ходимлари иш фаолиятимиз давомида бугундан бошлаб дўппи кийишни режалаштирдик”, дейди вазир Назарбеков.
У сўзида давом этаркан, мазкур ташаббус орқали вазирлик ходимлари миллий анъаналарни тарғиб этишда намуна кўрсатишни мақсад қилганини қайд этган.
“Барча соҳа вакилларини, ижодкорларни, ватан фидойиларини, кўнгиллиларни ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашга чақириб қоламан”, дея сўзини якунлаган Озодбек Назарбеков.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь