Энди маҳкума аёллар ҳам олийгоҳда ўқиши мумкин бўлади
Жамият
−
06 Март 1419 1 дақиқа
Ўзбекистонда жазони ўтаётган маҳкумаларга муассасаларнинг ўзида имтиҳон топшириб, олийгоҳларга кириш ва масофавий ўқиш имконияти яратиб берилади. Бу ҳақда бугун, 6 март куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида 8 март – Халқаро хотин қизлар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида маълум қилинди.
Қайд этилишича, тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинганларга жазони ўтаб, ишга жойлашгандан кейин қайтариш шарти билан фоизсиз ссуда ҳам ажратилади.
“Аёллар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка қарши муросасиз муҳит яратиш – биз учун стратегик вазифа. Шу ҳафтада яна бир муҳим фармонни имзоладим. Энди хотин-қизлар ва болаларга нисбатан ҳар қандай зўравонлик ва тазйиқ ҳолатларига қарши қатъий тизим асосида кураш олиб борамиз”, дейди Президент.
Келтирилишича, жазони ижро этиш муассасаларида маҳкума аёлларнинг кўпчилиги ўрта маълумотли, касби ёки ҳунари йўқ. Айримлари олий таълим муассасаларида ўқиш истагини билдирган.
Шу боис, бундай хотин-қизлар билан манзилли ишлаш бўйича “Янги ҳаёт” дастури доирасида 3-6 ой касб дастурларида ўқитилиб, сертификат берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ хотин-қизларни мукофотлаганди.
Live
Барчаси