Энди ходимлари семириб кетган иш берувчилар жазоланиши мумкин – Британияда
Бу қизиқ
−
04 Январь
4329Сўнгги ўн йилликда семириш бутун дунё бўйлаб муаммога айланди. Бу миллионлаб одамларнинг саломатлиги ва ҳаёт тарзига таъсир қиляпти. Ривожланган мамлакатларда эса бу муаммо, айниқса, кенг тарқалган.
“New York Post” нашрининг ёзишича, семизликка қарши курашиш ташкилоти раҳбари томонидан муаммони ҳал қилишга оид ҳайратланарли чора таклиф қилинди.
Буюк Британиянинг Семизлик Миллий Форуми раиси Там Фрайнинг “The Telegraph” нашрига берган интервьюсида, болалар мактабга қадам қўйган пайтидан бошлаб ҳар йили уларнинг бел ўлчамлари олиниши керак. Миллий соғлиқни сақлаш институти томонидан эълон қилинган кўрсатмаларга иқтибос келтирган ҳолда, Фрай беш ёшдан бошлаб барчани белини ўлчашга чақирди.
Интервьюда Фрай 1990 йиллардан бери аёлларнинг бел ўлчамлари уч дюймга ошгани ҳақидаги "ташвишли" фактни келтирган.
“Ортиқча вазн билан боғлиқ рақамлар эркаклар ва аёллар учун хавфлидир. Шу билан бирга, болаларда тана ўлчовларини ўз вақтида кузатиш ортиқча висцерал (чуқур ёки ички) ёғ билан боғлиқ бўлган кўплаб касалликларни, жумладан, 2-тоифа диабет ва буйрак касалликларининг олдини олади”, деган Семизлик Миллий Форуми раиси.
Бутунжаҳон семириш федерацияси маълумотларига кўра, Японияда семириш даражаси атиги 4,97% ни ташкил қилади, АҚШда эса 36,47% ва Буюк Британияда 27,88%. Айнан шунинг учун Там Фрай Метабо қонуни бўйича ишчиларнинг белларини ўлчашни талаб қиладиган Япония тажрибасидан фойдаланишни таклиф қилди. Унга кўра, ходимларининг семизлиги учун иш берувчилар жазоланади.
Метабо қонуни метаболик синдром шарафига номланган бўлиб, у бир нечта вазн билан боғлиқ касалликлар – юқори қон босими, кўтарилган холестерин, қорин бўшлиғидаги ортиқча ёғ ва инсулинга заиф ҳужайра реакциясини бирлаштиради. Қонуннинг асосий мақсади кейинчалик ривожланиши мумкин бўлган юрак хасталиги ва инсульт каби оғирроқ касалликларнинг олдини олишдан иборат. Айни пайтда семизлик нафақат ёши катталарда, балки болалар орасида ҳам кўпаймоқда.
Мисол учун, Буюк Британия Жамоатлар уйи кутубхонаси маълумотларига кўра, 2021-2022 йилларда 4-5 ёшли британиялик болаларнинг 10,1 фоизи ва 10-11 ёшли болаларнинг деярли тўртдан бири (23,4%) ортиқча вазнга эга.Унинг қўшимча қилишича, парҳез қилиш ичакда ҳам, мияда ҳам сезиларли ўзгаришларга олиб келади. Бу соғлом вазнни сақлаш ва семиришга қарши курашиш учун янги имкониятларни очиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санитария-эпидимиология қўмитаси Ўзбекистонда қанча одам семизликдан азият чекаётгани ҳақида маълум қилган эди.
LiveБарчаси