Энди халқ артистлари профессорга тенглаштирилади
Жамият
−
01 Июль 2022 13711 1 дақиқа
“Ўзбекистон Республикаси халқ артиси” унвони профессор илмий унвони даражасига тенглаштирилади. Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарорида белгиланган.
Президент қарорига мувофиқ профессор ва доцент илмий унвонига эга бўлган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартларига кўра, тенглаштириладиган шахслар эга бўлиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари рўйхати эълон қилинди.
Унга кўра, профессор илмий унвони даражасига тенглаштирилаётган Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари:
• “Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби”;
• “Ўзбекистон Республикаси халқ артиси”;
• “Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси”;
• “Ўзбекистон Республикаси халқ шоири”.
Доцент илмий унвони даражасига тенглаштирилаётган Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари:
• “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”;
• “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси";
• “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист”;
• “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими”.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025