Энди қонидан наркотик топилган спортчилар вақтинча дисквалификация қилинмаслиги мумкин
Спорт
−
14:48 378 1 дақиқа
2027 йил 1 январдан бошлаб допинг-тест натижаларида гиёҳванд моддалар аниқланган спортчиларга нисбатан иш кўриб чиқилгунга қадар вақтинчалик дисквалификация чораси қўлланилмаслиги мумкин. Бу ҳақда Россия антидопинг агентлиги (РУСАДА) натижаларни бошқариш департаменти раҳбари ўринбосари Анна Маурчева Истанбулда бўлиб ўтган халқаро антидопинг симпозиумида маълум қилди.
“Энг катта ўзгаришлар вақтинчалик дисквалификация соҳасида юз берди. Масалан, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш билан боғлиқ ҳолатларда вақтинчалик дисквалификация бекор қилинди. Ҳозирги қоидаларга кўра, кокаин аниқланган ҳолатларда спортчини вақтинча дисквалификация қилишимиз шарт. 2027 йилдан бошлаб эса бундай чорани қўллаш талаб этилмайди”, дейди Маурчева.
Халқаро антидопинг симпозиуми ҳамда БРИКС+ мамлакатлари ва ҳамкорлари спортида допингга қарши кураш масалаларига бағишланган мунозара клуби 15-16 октябрь кунлари Истанбулда бўлиб ўтди. Симпозиумнинг асосий мавзуси 2027 йил 1 январдан кучга кирадиган янгиланган антидопинг қоидаларига ўтиш бўлди.
Live
Барчаси