Энди даврий нашрларда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълонлар бериш талаб этилмайди
Жамият
−
08 Июнь 2019
2301Хабарингиз бор, жорий йилнинг 7 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Фармонга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб бир қатор тартиблар жорий этилади.
Унга мувофиқ:
Тадбиркорлик субъектлари – юридик шахсларни(кейинги ўринларда – корхоналар) ихтиёрий тугатишда:
• бир ёки бир неча даврий босма нашрларда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълонлар бериш талаб этилмайди, бунда тегишли маълумотлар рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмий сайтига жойлаштирилади;
• давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳамда солиқ қарзи мавжуд бўлмаган корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти текширилмайди;
• давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказиладиган, тугатиладиган корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини текширишнинг энг узоқ даврийлиги уч йилни ташкил этади;
• молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун ваколатли давлат органларидан корхона тўғрисидаги мавжуд маълумотларни олиш Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда – Тизим) орқали амалга оширилади;
• корхонани ихтиёрий тугатишнинг умумий муддатирўйхатдан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилинган кундан бошлаб олти ойдан ошмаслиги керак.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023