Энди давлат хизматчилари миллий либосда юришади. Қирғизистонда!

Олам

image

Қирғизистонда амалдорлар янги “миллий форма” кийишни бошлаши мумкин. Вазирлар Маҳкамаси раиси Одилбек Қосималиев Маданият вазирлигига миллий услубдаги форма дизайнини ишлаб чиқишни топширди. Буни у Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида муҳокама қилди.  

Қосималиевнинг таъкидлашича, келажакда давлат хизматчилари миллий услубдаги махсус форма кийиши мумкин бўлади. Шунингдек, иссиқ ёз ойларида уларга галстук ва костюмсиз ишлашга рухсат берувчи фармон ҳам чиқарилган. Бироқ протокол тадбирлари ва халқаро учрашувлар учун белгиланган дресс-код ўзгаришсиз қолади. 

“Бу қарор ходимларга қулайлик яратиш, шунингдек электр энергиясини тежашга қаратилган. Баъзан ходимлар костюм ва галстукда иссиқдан қийналиб, иш хоналарида кондиционерларни энг юқори қувватда ишлатишга мажбур бўлади. Бироқ бу давлат хизматчиларига кондиционердан фойдаланиш тақиқланади дегани эмас”, деган Маҳкама раиси.

Қосималиевнинг қўшимча қилишича, кейинги йиғилишларга амалдорлар пиджаксиз ҳам келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ҳам давлат ишхоналари ходимларига миллий либосларда юриш тавсия этилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон давлат хизматчилари Одилбек Қосималиев миллий форма

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг