Энди Беларусь ОТМларининг дипломлари Ўзбекистонда тан олинади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида таълимга оид ҳужжатларни, ўқишга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги Битим жорий йил 13 июлдан эътиборан кучга кирди.

Мазкур халқаро шартнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг Беларусь Республикасига ташрифи давомида 2019 йил 1 августда имзоланган.

Битимга мувофиқ томонлардан бирининг давлат таълим муассасалари ёки илмий ташкилотлари тарафидан берилган давлат намунасидаги таълим тўғрисида ҳужжатлар бошқа томон ҳудудида тан олинади ва кейинги даражалардаги тегишли дастурлар бўйича ўқишни давом эттиришга имкон беради.

Ушбу халқаро шартнома икки мамлакат таълим муассасаларида таҳсилни давом эттириш истагидаги Ўзбекистон ва Беларусь фуқаролари учун илм олиш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва қулай шарт-шароитлар яратишга кўмаклашади.

Бунда Битим у кучга киргунга қадар берилган таълим ҳужжатларига тадбиқ этилмайди (Ўзбекистон ССР ёки Беларус ССРда берилган ҳужжатлардан ташқари), шунингдек, икки мамлакатда касбий фаолиятни амалга ошириш мақсадида тан олиш жараёнини бекор қилмайди.

Юқорида кўрсатилган Битимни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси ва Беларусь Республикаси Таълим вазирлиги ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Беларусь

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг