Энди аёлларга ҳам катта автобусларни ҳайдашга рухсат берилиши мумкин
Жамият
−
19 Ноябрь 2023
5086Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаган ҳолда аёлларга катта сиғимли автобусларни ҳайдашга рухсат берилиши мумкин. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Қарор билан, аёлларга автотранспорт соҳасидаги касбларда меҳнат фаолиятларини олиб бориши учун шароит яратилиши, хусусан, сиғими 14 ўриндиқдан ортиқ бўлган автобуслар (электробуслар)ни бошқариш бўйича амалдаги тақиқ бекор қилиниши кутилмоқда.
Қайд этилишича, бугунги кунда йўловчи ташиш учун жалб қилинаётган автобус ва электробуслар ўзининг замонавийлиги ва бошқаришда қулайлиги билан аёлларга ҳам ҳеч қандай ортиқча қийинчилик ва жисмоний зўриқишлар туғдирмайди.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган низомнинг 27-бандига кўра, “C” ёки “Д” тоифаларига оид автотранспорт воситаларини бошқариш учун аёлларга юк автомобилларини ёки автобусларни бошқариш Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан белгиланган муайян чеклашлар (автомобилларнинг юк кўтариши 2,5 т дан, автобусда йўловчиларнинг сони 14 кишидан ошмаслиги керак) асосида рухсат этилади.
Амалдаги қарорнинг 3-иловаси билан тасдиқланган низомнинг 5-банди билан эса аёлларни “БC” ва “Д” тоифаларига тайёрлашни ташкил қилишда юк автомобилларининг юк кўтариши 2,5 тоннадан ва автобусларнинг йўловчилар ташиш учун рухсат этилган сони 14 кишидан ошмаслиги керак.
LiveБарчаси