Энди амалдорлар қамоқхонага экскурсияга олиб борилади
Олам
−
07 Март
8239Қозоғистонда давлат хизматчиларига тергов хоналари, жиноятчилар сақланадиган камералар, маҳбусларнинг панжара остидаги сайргоҳлари кўрсатилади. Бу ҳақда мамлакат Антикоррупция хизмати расмий вакили Арман Тлеукенов маълум қилди.
Қайд этилишича, Антикоррупция хизмати ходимлари профилактика мақсадида давлат хизматчилари учун мунтазам равишда тергов изоляторларига экскурсиялар уюштиради. Бундан кўзланган мақсад давлат хизматчилари онгида коррупцияга қарши фикрни мустаҳкамлаш ва ҳалолликка ўргатишдир. Тергов изоляторларига борган амалдорлар қамоқ ортидаги ҳаёт қанчалик оғирлигини ҳис қилади ва нопок ишлари ортидан қандай жазога тортилишини ўйлаб иш қилади.
"Порахўрлик жинояти учун Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексида йирик миқдордаги жаримадан ташқари, мол-мулки мусодара қилинган ҳолда 15 йилгача қамоқ жазоси ҳам назарда тутилган. Бундан ташқари, коррупцияга алоқадор ҳуқуқбузарликлар учун ҳарбий унвон, давлат мукофотларидан, шунингдек, давлат идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш каби тегишли чоралар белгиланган", деб эслатади Арман Тлеукенов.
LiveБарчаси