Энди 10, 11-синф ўқувчилари хоҳлаган фанларни танлаб ўқиши мумкин
Жамият
−
22 Май 2023
5948Ўзбекистонда жорий йилнинг сентябрь ойидан 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб 10, 11-синф ўқувчилари ўзи хоҳлаган фанларни танлаб ўқиши мумкин бўлади.
Келтирилишича, умумтаълим муассасаларида 10, 11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос келадиган ихтисослаштирилган дастурлар асосида билимларни ўтказиш амалиёти жорий этилади.
Бунда ўқувчилар учун 8 та мажбурий ва 2 та ихтиёрий фанлар (кимё-биология, математика-физика, тарих-ҳуқуқ ёки она тили ва адабиёти-хорижий тил) мавжуд.
Шунингдек, таълим сифатини ошириш, соҳани илғор хорижий тажриба асосида ислоҳ қилиш мақсадида 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳар бир туман (шаҳар)нинг биттадан умумий ўрта таълим муассасасида ўқувчиларни иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти босқичма-босқич йўлга қўйилади.
Шу билан бирга 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек, уларда коммуникатив кўникмалар, танқидий ва креатив фикрлаш, жамоа бўлиб ишлаш, тадқиқотчилик каби кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим дастурлари амалиётга киритилади.
LiveБарчаси