Энди 1 май Конституция куни сифатида нишонланадими? Изоҳ берилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда “Энди 1 май Конституция куни сифатида нишонланадими?” мазмунидаги саволлар кенг муҳокама қилинмоқда. Ушбу саволга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиев ўзининг расмий Telegram-канали орқали жавоб берди.

“Йўқ, бундай бўлмайди! Анъанага кўра, 8 декабрь – Конституция куни байрами сифатида нишонланади”, деб ёзади Тожиев.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 май куни Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистонда бўлиб ўтган референдумнинг якуний натижаларини эълон қилганди. Референдумда овоз берувчиларнинг 84,5 фоизи иштирок этган. Рўйхатга киритилган 19 722 809 фуқародан 16 667 097 нафари овоз берди. Улардан 611 320 нафари муддатидан олдин овоз беришда қатнашган.

Овоз берувчиларнинг 90,2 фоизи ёки 15 034 608 нафари янги таҳрирдаги Конституцияни ёқлаб, 9,35 фоизи ёки 1 558 817 нафари эса қарши овоз берган. Ҳақиқий эмас деб топилган бюллетенлар сони 73 672 та (73 934 та) ёки 0,44 фоизни ташкил этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Конституция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг