Эмери “Манчестер Юнайтед”ни мағлуб этиб, ўз рекордини янгилади
Спорт
−
27 Май 2021
3850Кеча, 26 май куни Польшанинг Гданьск шаҳрида Европа лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Финал ўйинида Испаниянинг “Вильярреал” ва Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоалари тўқнаш келишди.
Учрашувда дастлаб “Вильярреал” жамоаси 29-дақиқада ҳисобни очди. Гол муаллифи Герард Морено.
Шунда сўнг, “Манчестер Юнайтед” жамоаси рақиб жарима майдони атрофида кетма-кет хавфли вазиятлар содир эта бошлади. Иккинчи бўлимнинг 55-дақиқасида Эдинсон Кавани ҳисобни тенглаштирди.
Ҳисоб тенглашгач, икки жамоа ҳам эҳтиёткор ўйин намойиш этди. Ўйиннинг асосий вақти ва қўшиб берилган таймларда ғолиб жамоа номи аниқланмагач, ғолиб номи пенальтилар серийасида аниқланди.
Пенальтилар серийасида омад “Вильярреал” жамоасига кулиб боқди. Шу тариқа, “Вилярреал” жамоаси ўз тарихида биринчи маротаба Европа лигаси кубогини қўга киритди.
Шу тариқа, “Вильярреал” жамоаси бош мураббийи Унаи Эмери тўртинчи бор Европа лигаси ғолиби бўлди.
Аввалроқ, Унаи Эмери “Севилья” жамоасида кетма-кет 3 марта (2013/14, 2014/15, 2015/16) ғолиб чиққан эди. Бу эса Европа лигаси тарихида мураббийлар ўртасида мутлақ рекорд ҳисобланади.
Нурматов Сардор Aли
LiveБарчаси