Элмира Боситхонова яна Хотин-қизлар қўмитаси раиси бўлди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб аввал шу лавозимда ишлаган Элмира Боситхонова тасдиқланди.

"Юксалиш" ҳаракатининг телеграмдаги каналида хабар қилинишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар бош вазир томонидан киритилган Бош вазир ўринбосари номзодини тасдиқлашди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Боситхонова Элмира Иркиновнани Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Элмира Боситхонова 1958 йилда туғилган, 1981 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтининг "даволаш иши" йўналишини тамомлаган. 1981-2011 йилларда шифокор-интерн, анестезиолог-реаниматолог, бўлим бошлиғи, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси бош шифокори.

Элмира Боситхонова 2016 йил 12 декабрдан бугунгача соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимида фаолият юртиб келаётганди. Боситхонова 2011-2016 йилларда ҳам Хотин-қизлар қўмитасига раҳбарлик қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Элмира Боситхонова

Баҳолаганлар

386

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг