Электр йўқлиги сабабли Тошкентнинг тўртта тумани иссиқ сувсиз қолди

Жамият

image

Электр таъминотидаги узилишлар сабабли Тошкент шаҳрининг 4 та тумани иссиқ сув таъминотидан узилиб қолди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, бугун, 25 октябрь куни Тошкент шаҳрини иссиқлик энергияси билан таъминлайдиган асосий корхоналардан бири – “Тошкент иссиқлик маркази” масъулияти чекланган жамиятининг 4-IМ қозонхонасида электр таъминоти фавқулодда тўхтатилгани сабаб, шаҳарнинг Шайхонтоҳур, Олмазор, Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманлари иссиқ сув таъминотидан узилиб қолган.

“Шайхонтоҳур, Олмазор, Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларининг 4-IМ қозонхонаси фаолият юритувчи ҳудудида жойлашган айрим жойлари (жами 892 та объект) фаолияти тўхтатилади. Иссиқ сув таъминоти электр тармоғидаги авариявий ишлар тугалланганидан сўнг тикланади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг