Электр токи операциядан кейинги кесмалар ўрни битишини 2 баравар тезлаштиради – тадқиқот
Саломатлик
−
16 Октябрь
2250Одатда жарроҳлик амалиётидан сўнг теридаги кесмаларнинг ўрни битиши учун бир неча ҳафта ва кундалик тиббий парвариш талаб этилади. Хитойлик олимлар бу жараённи тезлаштириш устида илмий изланиш олиб борди. Тажрибалар шуни кўрсатдики, кучсиз электр токи тўқималарнинг янгиланишига ёрдам беради. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бунинг учун тадқиқотчилар организм томонидан зарарсиз равишда сўриладиган ва биологик парчаланувчи полимерлар ҳамда магнийдан таркиб топган махсус ипларни ишлаб чиққан.
Операция қилинган соҳа атрофидаги мушаклар ва бошқа тўқималар ҳаракатланганда, чокнинг ўрта қатлами ташқи қопламага ишқаланиб, электронлар ўтказади. Ҳосил бўлган 2,3 вольтга тенг электр токи кесманинг битишига ёрдам беради.
Бу усул жароҳат ўрни тузалишини 50 фоизга тезлаштириши аниқланди. Қолаверса, электр токи дезинфекциялаш воситаларисиз ҳам кесилган жойдаги бактериялар кўпайишига тўсиқ бўлади. Ҳозирча янги технология жониворларда тажрибадан ўтказилди ва ижобий натижага эришилди. Навбатдаги клиник синовлардан сўнг мазкур усул тиббий амалиётда қўлланилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ болаларда астигматизм ўз вақтида даволанмаса, кўрликка сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди.
LiveБарчаси