Элдор Шомуродов “Рома”га қайтди

Спорт

image

2022/2023 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини Италиянинг “Специя” клубида ўтказган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов римликлар сафига қайтди. 

Шомуродов “Специя” таркибида жорий йилнинг 30 январидан 30 июнига қадар ижара асосида тўп сурди ва 16 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ҳамда 2 та голли узатма қайд этди.

У ижара шартномаси билан тўп сурган “Специя” футбол клуби мавсум якунидаги сўнгги учрашувида “Верона”га имкониятни бой берди ва Италия Б сериясига тушиб кетди.

Маълумот учун, Шомуродов 2021 йилдан буён “Рома” билан ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда. Футболчи айнан ўша йили 18 миллион евро эвазига римликлар сафига қўшилган эди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Рома Элдор Шомуродов Специя

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг