Элдор Шомуродов коронавирусга чалинди
Спорт
−
19 Февраль 2022 7171 1 дақиқа
Ўзбекистон терма жамоаси ва Италиянинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов коронавирусга чалинди. Бу ҳақда “RomaPress” хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳужумчининг сўнгги тести ижобий натижа берган. Айни вақтда Элдор изоляцияга олинган.
Шунингдек, “Рома”да ярим ҳимоячи Генрих Мхитарянда ҳам коронавирус аниқланган. Ҳар икки футболчи Италия чемпионатининг 26-турида Веронага қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Маълумот учун, 25 турдан сўнг римликлар А Серия турнир жадвалида 40 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди. Элдор Шомуродов жорий мавсумда чемпионатда 19 ўйинда 2 та голга муаллифлик қилган.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь