Элдор Шомуродов қишда бошқа клубга ўтиши мумкин
Спорт
−
15 Ноябрь 2019
8108“Ростов” клубининг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов қишки трансфер вақтида Москванинг ЦСКА жамоаси ўйинчисига айланиши мумкин.
“Федерал янгиликлар агентлиги”нинг хабар беришича, Москва клуби 24 ёшли ҳужумчи учун 5 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2017 йил ёзидан бери “Ростов” сафида ўйнаб келади. Унинг шартномаси 2024 йил ёзигача амал қилади. Футболчининг трансфер қиймати 2,5 млн евро қилиб белгиланган.
Жорий мавсумда у 18 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди. Ўйинчининг ҳисобида Ўзбекистон термасидаги 40 та ўйин ва 16 та гол ҳам бор.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023