Элчихона россиялик журналистларни Ўзбекистон қонунларига амал қилишга чақирди

Жамият

image

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси мамлакат ҳудудида ўз фаолиятини амалга оширишни режалаштираётган россиялик журналист ва блогерларини Ўзбекистон қонунларига риоя қилишга чақирди. Бу ҳақда элчихонанинг тегишли баёноти эълон қилинди.

“Россия ОАВларининг Ўзбекистондаги фаолияти давомида баъзида юзага келадиган муаммоли вазиятлар юзасидан яна бир бор эслатиб ўтамизки, мезбон давлат қонунчилигига қатъий риоя қилиш зарур", дейилган хабарда.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида ўз фаолиятини амалга оширишни режалаштираётган рус журналист ва блогерлари мамлакатга сафар қилишдан олдин Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан тегишли аккредитациядан ўтиши кераклиги ҳам эслатиб ўтилган.

Маълумот учун, журналист Алексей Пивоваров ва унинг суратга олиш гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида олдиндан аккредитациядан ўтмасдан, амалдаги қонунчиликни бузганлиги учун Нукусда вақтинча ушлаб турилган.

Муҳаммад Ҳодиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Ўзбекистон Элчихона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг