Элчи Халқ таълими вазири лавозимига маъқулланди
Жамият
−
17 Ноябрь 2021
20017Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Бахтиёр Одилович Саидов номзодини Ўзбекистон Халқ таълими вазири лавозимига маъқуллади. Бу ҳақда депутат Дониёр Ғаниев маълум қилди.
Маълумот учун, Бахтиёр Саидов шу кунгача Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаб келаётганди.
Аввалроқ амалдаги Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов номзоди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига маъқуллангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси