“Эль-Класико” олдидан жамоаларнинг имкониятлари баҳоланди

Спорт

image

Жорий йилнинг 26 октябрь куни Испания Ла Лигаси 10-тур доирасида Мадриднинг “Реал” жамоаси ўз майдонида Каталониянинг “Барселона” клубини қабул қилади.  Суперкомпютер “Эль-Класико” учрашуви олдидан “Реал Мадрид”нинг  имкониятларини юқори  баҳолади. Бу ҳақда “Маrcа” нашри хабар берди.

Сунъий интеллект тарихий маълумотлар, букмекерлик коэффициентлари ва сўнгги статистикаларга асосланиб, “Сантьяго Бернабеу”да бўлиб ўтадиган “Эль-Класико”нинг ғолиби сифатида “Реал Мадрид”ни танлади. Ханси Флик бошчилигидаги “Барселона”нинг ғалаба қозониш эҳтимоли 31,1 фоизни ташкил этса, “Реал Мадрид”нинг ғалаба қозониш имкониятлари 45,3 фоиз билан фаворит ҳисобланмоқда. Дурранг натижага эса 23,6 фоиз имконият берилган.
Агар Ханс-Дитер Флик жамоаси ғалаба қозонса, у ҳолда “Барселона” Пеп Гвардиола давридаги рақибга қарши кетма-кет бешта ғалаба натижасини такрорлайди. Флик ҳозирча дастлабки тўртта “Эль-Класико”да ғалаба қозонган, каталонияликларнинг ғалабаси жамоа устозининг натижасини Гвардиола билан тенглаштиради.

“Реал Мадрид” бош мураббийи Хаби Алонсо учун бу мураббий сифатидаги дастлабки “Эль-Класико” ҳисобланади. Мадридликлар устози жорий мавсум Ла Лигада 9 та учрашувнинг 8 тасида ғалаба қозонган ва 1 мартта мағлубиятга учраганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовский терма жамоада олган жароҳати сабаб “Эль-Класико”ни ўтказиб юбориши ҳақида хабар берилган эди. https://qalampir.uz/news/levandovski-%D2%B3am-el-klasiko-ni-utkazib-yuboradi-125509


Мақола муаллифи

Теглар

“Барселона” “Реал Мадрид” “Эль-Класико” Суперкомпютер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг