Эквадорда 469 кг наркотик солинган пакетларда Ҳоланд сурати аниқланди
Спорт
−
10:17 807 1 дақиқа
Эквадор полицияси томонидан мусодара қилинган кокаин пакетларида “Манчестер Сити” ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланднинг сурати туширилган стикерлар аниқланган. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
Манбага кўра, полиция жами 469,6 кг кокаинни мусодара қилган. Гиёҳванд моддалар 370 та пакетга жойланган бўлиб, юк машинасининг махсус яширин қисмига яширилган. Ҳодиса Колумбия чегараси яқинида содир бўлган.
Мусодара қилинган бошқа бир юкда Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Мессининг сурати ҳам бўлган.
Манбага кўра, гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланувчилар юкларни қайси жиноий тармоққа тегишли эканини белгилаш учун машҳур спортчилар ва бошқа таниқли шахсларнинг исмлари ҳамда суратларидан фойдаланиши мумкин. Ҳоланднинг бу юкка ҳеч қандай алоқаси борлиги ҳақида маълумот йўқ.
Live
Барчаси