Экология вазирлиги дам олишга чиққанларни лола термасликка чақирди
Жамият
−
24 Апрель
4951Ўзбекистонда кунлар исиб, кўпчилик шаҳар ташқариси ва очиқ ҳудудларда дам олишга ошиқмоқда. Шу муносабат билан Экология вазирлиги дам олувчиларга мурожаат билан чиқди.
Унга кўра, айни дамда дам олиш масканларида чиқиндиларни ташлаб кетиш, Қизил китобга киритилган ўсимликларни узиш, олов ёқиш, атроф-муҳитни ифлослантириш каби ҳолатлар кўпаймоқда.
Шу муносабат билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги дам олишга чиққанларни қуйидагиларга амал қилишга чақиради:
- ҳосил бўлган маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш;
- кул ва ёнувчи моддаларни ўчириш;
- яшил зоналарда ўсимликларни пайхон қилмаслик;
- Қизил китобга киритилган ўсимликлар, жумладан, лолаларни ноқонуний термаслик;
- ёввойи ҳайвонларга дуч келганда ортиқча ҳаракат қилмаслик, уларга озор бермаслик.
Юқоридаги каби ҳолатлар кузатилса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан жазо чоралари қўлланилади.
"Дам олиш масканларида турли экологик ҳуқуқбузарлик ҳолатларига дуч келсангиз, бу ҳақда Экология вазирлиги (71 207-11-07), Ички ишлар органлари ёки Миллий гвардияга мурожаат қилинг. Унутманг, атроф-муҳит муҳофазаси учун барчамиз бирдек масъулмиз", дейилади вазирликнинг хабарида.