Экологик партия ички ёнув двигателли автомобиллар сотилишини тақиқлашни таклиф этмоқда
Жамият
−
08 Сентябрь
7940Жорий йилнинг 7 сентябрида Ўзбекистон Экологик партиясининг V Форуми ўтказилди.
Форумда 27 октябрда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловлар олдидан партиянинг янги Сайловолди дастури муҳокама қилинди.
Партиянинг илгари сураётган Сайловолди дастурида мамлакатнинг барқарор ривожланишига, экологик хавфсизлигига эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун қулай атроф-муҳитини яратиш ҳамда табиий ресурсларни сақлашга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга оид муҳим ташаббус ва таклифлар ўрин олганлиги алоҳида аҳамият касб этади.
Дастурда вилоят ва туманлардаги яшил майдон ҳамда дарахтзорларнинг “яшил кадастри”ни ишлаб чиқиш, “Экологик тоза шаҳар”, “Экологик тоза аҳоли яшаш пункти”га оид давлат дастурини қабул қилиш ғоялари илгари сурилаётганлиги маълум қилинди.
Шу билан бирга, мамлакат таянчи бўлган хавфсиз ва ишончли иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш учун 2030 йилга қадар иссиқхона газлари эмиссиясини 65 фоизга қисқартириш, 2035 йилгача автомобилсозлик саноатини тўлиқ электромобиль ишлаб чиқаришга ихтисослаштириш, 2030 йилгача энергия балансида экологик тоза ва қайта тикланадиган энергия манбалари улушини икки карра ошириш каби ташаббусларнинг дастурга киритилганлиги Экопартия тарафдорлари томонидан фаол қўллаб-қувватланди.
Шунингдек, дастурда 10 ёшдан катта дарахтларни кўчириб ўтказишга чеклов ўрнатиш, 2030 йилдан пойтахт ва йирик шаҳарларда ички ёнув двигателли енгил автомобиллар ҳаракатини, 2035 йилдан эса мамлакатда уларнинг сотилишини тақиқлаш, қурилиш мақсадларида дарахтларни ноқонуний кесган тадбиркорларнинг ерга бўлган ҳуқуқини бекор қилиш каби таклифларилгари сурилаётганлиги Форум делегатлари томонидан этироф этилди ва Ўзбекистон экологик партиясининг “Табиат учун бирлашайлик!” ғояси мужассамлашган
Сайловолди дастури тасдиқланди.
LiveБарчаси