Экоқўмита аҳоли ва фермерларга мурожаат билан чиқди

Жамият

image

Ўзбекистонда ғалла йиғими мавсуми бошланиши муносабати билан Давлат экология қўмитасининг республиканинг барча фермерлар, корхона, ташкилот раҳбарлари ва аҳолисига мурожаат билан чиқди.

“Мамлакатимизда 2022 йил ғалла ўрим йиғими мавсуми бошланиши муносабати билан ғалладан бўшаган майдонларда сомон поя қолдиқларини йиғиштириб олиш, уларни ёқиб юборилиш ҳолатларини бартараф этиш барчамизнинг вазифамиздир. Шу сабабдан, барча хўжалик ҳудудларида етиштирилган бошоқли дон маҳсулотлари ўриб, йиғиб олингандан сўнг, далаларда сомон поя қолдиқларини йиғиштириб олишингиз ва ушбу ҳудудларда ёнғин содир бўлиши каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича зарурий чоралар кўришингиз сўралади”, дейилади қўмита мурожаатида.

Идоранинг қайд этишича, сомон поя қолдиқлари ёниши натижасида атмосфера ҳавосига углерод оксиди, азот оксиди, азот икки оксиди, олтингугурт оксиди каби инсон соғлиги учун зарарли бўлган заҳарли моддалар ажралиб чиқади.

“Сомон поя қолдиқлари ёқилиши нафақат она табиатимизга, балки инсон саломатлиги билан бир қаторда иқтисодиётимзга ҳам жиддий зарар етказишини ҳам унутманг!

Сомон поялари ва уларнинг қолдиқлари ёқилган ҳудудларда ер унумдорлигининг кескин пасайиши, тупроқ структурасининг бузилиши ҳамда ёнғин натижасидаги юқори ҳарорат туфайли макро ва микро элементларнинг йўқ бўлиб кетиши оқибатида экин ерларининг балл бонитети кескин пасайишига олиб келади”, дейилади Экоқўмита хабарида.

Шунингдек, сомон поялари ва уларнинг қолдиқларининг ёқилиш ҳолатига йўл қўйган ҳуқуқбузарларга ва ер эгаларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси  МЖтКнинг 88-моддаси 3-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача (3 миллион сўм) бўлган миқдорда маъмурий жарималар қўлланилиши ҳамда ёнғин содир бўлган ғалла экин майдонларнинг хар бир гектарига етказилган зарар бўйича амалдаги тартиб асосида иқтисодий чоралар белгиланиши эслатиб ўтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

экология ғалла

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг