Ёқилғи йўқлиги сабабли Ғазодаги шифохонада чақалоқлар ҳалок бўляпти
Олам
−
11 Ноябрь 2023
4010Ғазо секторидаги энг йирик "Аш-Шифа" шифохонасида ёқилғи етишмаслиги сабабли тиббиёт ходимлари операцияларни тўхтатди. Бу ҳақда анклав Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, “Reuters” хабар берди.
“Оқибатда 45 нафар чақалоқ бўлган инкубатор ичидаги янги туғилган бир чақалоқ вафот этди”, дейилади хабарда.
"Аш-Шифа" шифохонаси директори Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари тиббиёт муассасасига туташ ҳудудга зарба бериши оқибатида олти киши ҳалок бўлганини айтган. Айрим беморлар ҳам жароҳатланган. Унга кўра, Исроил армияси журналистлар бўлган чодирга яқин жойга зарба берган.
Ғазо секторидаги яна бир шифохона Ал-Қудс ҳам ёқилғи билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда ва тез орада фаолиятини тўхтатиши мумкин. Фаластин Қизил Ярим Ой Жамиятининг хабар беришича, таъминотнинг тугаши 500 га яқин беморни тиббий ёрдамсиз қолдириши, шунингдек, инкубаторлардаги чақалоқлар ва реанимация бўлимларидаги беморларнинг ўлимига олиб келиши мумкин.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Аданом Гебреисус Ғазо секторида ҳар 10 дақиқада бир бола нобуд бўлишини айтган. Умуман олганда, 11 мингга яқин одам Яқин Шарқда кучайиб бораётган можаро қурбони бўлган.
LiveБарчаси