Пулдор харидорлар кутмоқда. Ироқни эгаллаймиз
Бизнес
−
20 июл 4780 1 дақиқа
Кўпчилик Ироқ деганда фақат уруш ёки беқарорликни тасаввур қилади. Ваҳоланки, Ироқ бугун Яқин Шарқнинг энг тез ривожланаётган, катта истеъмол бозорига эга давлатларидан бири. Ироқ аҳолиси 46 миллиондан ортиқ кишини ташкил этади.
Энг қизиғи, бу ҳудудда ўртача ойлик маош 530–700 доллар атрофида — бу Яқин Шарқдаги кўплаб давлатлардан юқори кўрсаткичдир. Истеъмол бозори катта, сотиб олиш қобилияти юқори, лекин маҳаллий ишлаб чиқариш суст.
Мана шундай катта иқтисодий имкониятлар фонида бугун, 18 июль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистоннинг Қувайтдаги элчихонаси ташаббуси билан 165 нафар Ироқ Курдистони тадбиркорларидан иборат жуда йирик делегация Ўзбекистонга етиб келди.
Бугунги йирик бизнес-форум тўсатдан ёки тасодифан пайдо бўлиб қолгани йўқ. Бу — 2025 йил декабрь ойида Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳабовнинг Ироққа ташрифи ҳамда жорий йилнинг 1–7 февраль кунлари ўзбек делегациясининг Бағдоддаги "Baghdad International Fair" халқаро кўргазмасида иштирок этганининг мантиқий ва амалий давомидир.
Бугунги тадбирда ўзаро савдо айланмасини ҳамда ҳамкорликни янада кенгайтириш учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Ироқ Курдистони Савдо-саноат палаталари федерацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Батафсил YouTube саҳифамизда!
Live
Барчаси