Курс: доллар ва рубль арзонлади, евро кескин кўтарилди
Жамият
−
02 Март 2020
10343Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 3 мартдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:
1 АҚШ доллари 9513 сўм 84 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 12 сўм 44 тийинга арзонлашди.
1 евро курси 10 489 сўм 01 тийинга баҳоланиб, 159,66 сўмга қимматлади.
Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 6 сўм 97 тийинга арзонлашди. Хусусан, 1 рубль 141 сўм 85 тийин этиб белгиланган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.