Эбола қурбонлари 300 дан ошди
Олам
−
26 июн 487 1 дақиқа
Конго Демократик Республикасида Эбола эпидемияси авж олмоқда. Мамлакатда касалланганлар сони 1155 нафарга етди. Ҳодиса оқибатида 304 киши вафот этган. Бу ҳақда “The Times” хабар берди.
Мамлакат ҳукуматига кўра, ҳозирда 326 киши шифокор назоратида даволанмоқда. Эбола асосан Итури, Шимолий Киву ва Жанубий Киву провинцияларида тарқалмоқда. Қуролли тўқнашувлар давом этаётган Итури энг кўп касаллик қайд этилган ҳудуд бўлиб қолмоқда.
Маълумот учун, Конго Демократик Республикаси ҳукумати Эбола тарқалиши ҳақида 15 май куни расман эълон қилан эди. Касаллик бунгача бир неча ҳафта давомида аниқланмаган.
АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари экспертлари ушбу эпидемия мамлакат тарихидаги энг йирик Эбола эпидемияларидан бирига айланиши мумкилигини тахмин қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция ҳудудида Эбола безгаги билан касалланишнинг илк ҳолати аниқлангани ҳақида хабар берилган эди. Конго Демократик Республикасидаги гуманитар миссиядан қайтиб келган шифокорда вирусга олинган тест ижобий натижа берган.
Мумтозбегим Абдумўминова
Live
Барчаси