Эҳтиёт бўлинг! Telegram’да хавфли вирус тарқатилмоқда

Жамият

image

Сўнгни икки-уч кун ичида Ўзбекистондаги Telegram ижтимоий тармоғида ҳар хил вируслар тарқатилиб, бундан фуқаролар азият чекмоқда. ИИВ Киберхавфсизлик маркази Telegram фойдаланувчиларини огоҳликка чақирди.

Деярли барчанинг Telegram аккаунтига "Илтимос, менга овоз беринг" шаклидаги хабарлар келиб тушмоқда. Ушбу хабарларни тарқатишдан асосий мақсад сизнинг аккаунтингизни, ундаги махфий ёзишмалар, видео ёки фото маълумотларни эгаллаб олишдан иборат.

Бу каби ҳолатлар банк пластик карталари билан боғлиқ иловаларда ҳам кузатилиши мумкин.

“Агар сизга бу каби хабар келиб тушган бўлса ва сиз "овоз бериш" тугмасини босган бўлсангиз, у ерда сизнинг телефон рақамингиз, унинг киритганингиздан сўнг, телефон рақамингига келган SMS’ни тасдиқлашингиз сўралади. Сиз ушбу SMS’ни тасдиқлаш орқали бегона қурилмаларнинг аккаунтингизга киришига рухсат берган бўласиз”, деб огоҳлантирмоқда ИИВ. 

Фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун қуйидагиларга риоя этиш тавсия қилинмоқда:

  • икки томонлама аутентификацияни ўрнатиш;
  • ҳар қандай ҳолатда ҳам SMS-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этмаслик;
  • мессенжер қурилмалар бўлимидаги "Фаол сеансларни" текшириб, бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатиш.

“Фуқаролардан ниҳоятда эҳтиёт бўлишларини, ахборот хуружларига алданиб қолмасликларини сўраб қоламиз”, дейилган огоҳлантиришда.

Жавоҳир Қадамов 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон Telegram хавфли вирус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг