Дзюдо: Шарофиддин Болтабоев 10 дақиқалик баҳсдан сўнг чорак финалга йўл олди
Спорт
−
27 Июль 2021
3164Дзюдо бўйича -81 кг вазн тоифасида Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шарофиддин Болтабоев болгариялик Ивайло Иванов билан баҳс олиб борди ва якунда ғалаба қозонди. Баҳснинг асосий вақтида ҳисоб очилмади, дзюдочилар “олтин очко” учун беллашди.
Шарофиддин Болтабоев 10 дақиқа давом этган беллашувда “вазари” баҳоси эвазига ғалаба қозонди ва чорак финалга йўлланмани қўлга киритди. Бу босқичда унга 2019 йилги Жаҳон чемпиони австриялик Шамил Борчашвили рақиблик қилади.
Шарофиддин Болтабоев дастлабки босқичда вануатулик Уго Кумбогани билан баҳс олиб борган ва иппон баҳоси билан ғалаба қозонган эди.
LiveБарчаси