Двалишвили Абу-Даби расмийларидан Нурмагомедовни озод қилишни сўради

Спорт

−

image

UFC’нинг енгил вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Мераб Двалишвили Абу-Даби расмийларидан меҳмонхонадаги жанжалдан кейин ҳибсга олинганларни озод қилишни сўради. Бу ҳақда грузиялик жангчи кеча, 14 ноябрь куни RAF турнирида бразилиялик Марлон Мораесни мағлуб этганидан кейин маълум қилди.

“Абу-Даби расмийларига ёки бу масалани ҳал қила оладиган барча инсонларга мурожаат қилмоқчиман. Илтимос, бу йигитларни озод қилинг. Биз шунчаки жангчилармиз ва бундай ҳолатлар содир бўлиши мумкин. Уларнинг озод этилишини истайман. Илтимос”, дейди Двалишвили.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 ноябрь куни Усмон Нурмагомедов ва унинг дўстлари Абу-Дабидаги меҳмонхонада Двалишвили ҳамда унинг танишига ҳужум қилган эди. Жорий йилнинг 13 ноябрь куни шаҳар суд департаменти Усмон Нурмагомедов ва яна етти киши олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинганини маълум қилди.

Двалишвили ва курашчи Саба Лазишвили эса ҳибсдан озод қилиниб, 50 минг дирҳам (тахминан 13 600 доллар) миқдорида жаримага тортилган. Кеча, 14 ноябр куни эса Двалишвили Умар Нурмагомедов ҳам ҳибсда эканини маълум қилди.

Умар Нурмагомедов 14 ноябрь куни RAF мусобақасида америкалик Уриа Фаберга қарши баҳс олиб бориши керак эди. Бироқ унинг ўрнини Саба Лазишвили эгаллади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг