“Дўстлик” чегара божхона пости вақтинча ёпилади

Жамият

image

Эртага, 6 октябрь куни Андижон вилоятидаги “Дўстлик” чегара божхона пости ҳаракатланувчи ташувчилар ва ҳайдовчилар учун ёпилади. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, Қирғиз Республикасининг “Достук” чегара божхона постида ахборот тизимларида техник таъмирлаш ишлари амалга оширилиши муносабати билан мазкур постга туташ Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали 2024 йил 6 ноябрь куни юк ва енгил автотранспорт воситаларининг ҳаракати  вақтинчалик тўхтатилади.

“Енгил автотранспорт воситалари Андижондаги “Хонобод” чегара божхона пости орқали, юк автотранспорт воситалари эса Намангандаги “Учқўрғон” чегара божхона пости орқали ҳаракатланиши мумкин. Пиёдалар эса бемалол ўтаверади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Қорасув шаҳрида жойлашган “Қорасув” чегара божхона пости 15 йиллик танаффусдан сўнг яна ўз фаолиятини қайта тиклаганди. Эндиликда бу ерда кунига 12 минг нафардан зиёд фуқаролар ўтиб-қайтишлари мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Дўстлик чегара божхона пости

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг