Душанбедаги саммитда “Арқадағ” мукофотланди

Олам

image

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида 14-15 сентябрь кунлари бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашуви доирасида Туркманистон парламенти раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг олий мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда “Sputnik Таджикистан” хабар берди.

Қайд этилишича, Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Озарбайжон Президенти иштирокида Гурбангули Бердимуҳамедовга “Фахрий нишон”ни топшириш маросими бўлиб ўтган. “Арқадағ”га орденни Тожикистон Президенти топширган. 

Гурбангули Бердимуҳамедов олий фахрий мукофотни қабул қилиб олгач, Имомали Раҳмонга меҳмондўстлиги, кўрсатилган ҳурмат ва эътироф учун миннатдорлик билдирган.

“Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари томонидан қабул қилинган мазкур қарор Бердимуҳамедовнинг минтақа давлатлари ўртасида дўстлик, ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва тинчликни сақлашга қўшган улкан ҳиссаси муносиб баҳоланишидан далолат беради”, дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Туркманистон Халқ кенгаши раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга мактуб йўллаб, уни мазкур саммитга таклиф қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Гурбангули Бердимуҳамедов Душанбе Туркманистон Арқадағ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made