Душанбедаги даҳшатли ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси вафот этди (видео)

Олам

image

Кеча, 18 март куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда ҳайдовчи – Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда “Asia-Plus” хабар берди.

Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг Душанбе шаҳар бошқармаси маълумотларига кўра, Mercedez Benz машинаси ҳайдовчиси 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси И.А. катта тезликда “Зафар” маҳалласидан Исмоил Сомоний хиёбони томон ҳаракатланган.

Қайд этилишича, ҳаракат вақтида И.А. бошқарувни йўқотиб, темир йўл панжарасига бориб урилган.

Таъкидланишича, тезлик шунчалик юқори бўлганки, зарбадан автомобиль икки қисмга бўлиниб кетган, кейин эса орқа қисми ёниб кетган.

“Ҳайдовчи олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этди. Ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Душанбе Ўзбекистон фуқароси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг