Дуров Францияда кибержиноятларда гумон қилиниб, сўроқ қилинмоқда
Олам
−
26 Август
2712Франция ҳуқуқ-тартибот идоралари Telegram асосчиси Павел Дуровни кўплаб кибержиноятларда гумон қилиниб, исми ошкор этилмаган шахсга қарши тергов доирасида сўроқ қилмоқда. Бу ҳақда Париж прокуратураси баёнотида айтилади.
“Бир қатор жиноятларни содир этишда гумон қилинган исми ошкор этилмаган шахсга нисбатан суд тергови бошланди. Павел Дуров терговчилар томонидан сўроқ қилинмоқда”, дейилади баёнотда.
“Номи ошкор этилмаган шахс” гумон қилинаётган жиноятлар орасида “онлайн платформани бошқаришда уюшган жиноий фаолият доирасидаги ноқонуний битимларга шериклик” ҳам бор. У, шунингдек, турли моддалар, жумладан, вояга етмаганлар иштирокидаги порнографияга эгалик қилиш, бундай порнографик материалларни “уюшган ҳолда тарқатиш” ва “фойдаланиш учун тақдим этиш”, “гиёҳвандлик воситаларини сотиб олиш, ташиш, сақлаш, таклиф қилиш ёки ўтказиш” ва “ўтказиш, маълумотларни қайта ишлашнинг автоматлаштирилган тизимининг ишлашига путур етказиш ёки унга кириш учун мўлжалланган ёки мослаштирилган қонуний ускуна, асбоб, дастур ёки маълумотларсиз фойдаланишни таъминлаш”да =ам айбланмоыда.
Шунингдек, “уюшган гуруҳ таркибида фирибгарлик”га шериклик ҳам қайд этилган. "Исми ошкор этилмаган шахс" гумон қилинаётган бошқа жиноятлар қаторига "ваколатли органларга қонун билан рухсат этилган ушлашни амалга ошириш ва улардан фойдаланиш учун зарур бўлган маълумот ёки ҳужжатларни тақдим этишни рад этиш", "5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланадиган ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этиш учун жиноий тил бириктириш" киради.
Қолган айбловлар орасида “уюшган гуруҳ таркибида жиноятлар учун жавобгарликдан қочишга ёрдам бериш”, “сертификатсиз криптографик хизматлар кўрсатиш”, “олдиндан декларация қилинмаган ҳолда фақат аутентификация ёки яхлитликни назорат қилиш функциясини таъминламайдиган криптографик маҳсулотни тақдим этиш”, “ фақат аутентификация ёки яхлитлик функцияларини таъминламайдиган криптографик маҳсулотни олдиндан декларация қилмасдан импорт қилиш" бор.
Баёнотда фақат Дуровни сўроқ қилиш ҳақида сўз боради, лекин унга юқорида айтилган айбловларни қўйиш ҳақида эмас.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Франция Президенти Эммануэль Макрон бугун, 26 август куни Telegram бош директори Павел Дуров ҳеч қандай сиёсий сабабсиз суд тергови доирасида ҳибсга олинганини айтганди.
LiveБарчаси