Рамазон ва Қурбон ҳайитларига Украинада давлат диний байрами мақоми берилади
Олам
−
19 Май 2020
6382Украина Президенти Владимир Зеленский яқин кунларда Рамазон ва Қурбон ҳайитларини давлат диний байрамлари мақомини олиш тўғрисидаги фармонни имзолашни режалаштирмоқда.
Украина Президенти Матбуот хизмати хабарига кўра, бу ҳақда Зеленский Қрим татарлари вакиллари билан учрашувда маълум қилган.
Президент Қрим татар халқининг вакилларига мурожаат қилган. У Украинада барча бирдек яшаши мумкин бўлган давлат қуриш ниятида эканини айтиб ўтган.
“Биз ҳар бир киши ўзини Украина фуқароси, деб ҳис қиладиган давлат қурмоқчимиз. Мен ҳар бир киши ўз халқининг тарихи ва урф-одатларини унутмасдан, ўзини тўла ҳуқуқли фуқаро сифатида ҳис этишини истардим. Биз сизни нафақат сўз билан, балки амалда ҳам, қонунчилик даражасида ҳам қўллаб-қувватламоқчимиз”, дея таъкидлади.
Президент қрим татарлари юқори дипломатик даражада намойиш этилиши кераклигини таъкидлаб ўтган. Шунинг учун Эмина Жапаровани Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлашга келишиб олган.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь