Дунёнинг энг яхши 100 та миллий ошхонаcи рейтинги эълон қилинди

Бу қизиқ

image

Дунёнинг қарийб 19 мингта таоми таҳлил қилиниб, энг яхши 100 та миллий ошхоналар рейтинги тузилди. Бу ҳақда “TasteAtlas” хабар берди.

“TasteAtlas”нинг аниқлик киритишича, рейтинг дунё бўйлаб деярли 19 мингта анъанавий таом бўйича берилган 590 228 та тасдиқланган баҳога асосланган. Ҳар бир мамлакатнинг якуний ўрни платформа фойдаланувчилари қўйган ўртача балл асосида белгиланган. Шу билан бирга, сервис ҳисоб-китобларда фақат реал фойдаланувчиларнинг баҳолари инобатга олинганини, шунингдек, ботлар ва “ватанпарварона сунъий оширишлар”ни истисно қилувчи механизмлар қўлланганини қайд этган.

“TasteAtlas” талқинига кўра, дунёдаги энг мазали 10 та мамлакат ошхонаси қуйидагилар бўлди:

  1. Италия – 4,64; 
  2. Греция – 4,60; 
  3. Перу – 4,54; 
  4. Португалия – 4,53; 
  5. Испания – 4,53; 
  6. Япония – 4,49; 
  7. Туркия – 4,49; 
  8. Хитой – 4,48; 
  9. Франция – 4,48; 
  10. Индонезия – 4,48.

Марказий Осиёдан фақат Қозоғистон рейтингга кирган. Ушбу мамлакат 100 та давлат орасида 98-ўринни эгаллаб, ўртача 3,9 балл олган. Умумий рейтингдаги паст ўринга қарамай, миллий ошхонанинг айрим таомлари фойдаланувчилар томонидан етарлича юқори баҳоланган ва тавсия этилган.

Платформа татиб кўришни тавсия қилган таомлар орасида бутун Марказий Осиё бўйлаб кенг тарқалган, гўштли анъанавий пишириқ ҳисобланувчи сомса (4,0) бор. Тавсифда у “хушбўй ҳидга эга, қарсилдоқ, хамирдан тайёрланадиган минтақанинг классик таоми” сифатида қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иқтисодиёт ва тинчлик институти (Institute for Economics & Peace, IEP) мамлакатларнинг хавфсизлик ва тинчлик даражасини баҳоловчи Global Peace Index 2025 рейтингини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

рейтинг миллий ошхона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг