Дунёнинг энг бой одами ўзгарди
Олам
−
24 Ноябрь
17900Америкалик бизнесмен, Теsla ва SpaceХ асосчиси Илон Маск ўз рекордини янгилади ва яна дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида қайтадан биринчи ўринга чиқиб олди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
Қайд этилишича, Маскнинг бойлиги 348 миллиард долларни ташкил этиб, тарихий даражага эришган. Нашрнинг 2021 йилги статистикасида 340,4 миллиард рекорд ҳам Маск томонидан ўрнатилган.
Унинг бойлиги ошиши бизнесменнинг ўзига тегишли бўлган Tesla компанияси ва сунъий интеллект бўйича AI стартапининг муваффақияти билан боғлиқ. Қолаверса, республикачи Дональд Трампнинг АҚШ президентлик сайловидаги ғалабаси ҳам тадбиркорнинг муваффақияти ва унинг компаниялари даромадининг ўсишига катта таъсир кўрсатган.
Рўйхатда иккинчи ўринни Amazon асосчиси Жефф Безос эгаллаган. Унинг бойлиги 219 миллиард долларни ташкил қилади.
Учинчи ўриндан эса, Оrасlе асосчиси ва энг йирик акциядори Ларри Эллисон жой олган. Унинг жами бойлиги 206 миллиард долларга баҳоланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Amazon компанияси асосчиси Жефф Безос дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида Илон Маскдан ўзиб кетганди. Безос дунёнинг энг бой одамлари рейтингида биринчи ўринни эгаллаганди. У саккиз ой давомида рўйхатда биринчиликни ҳеч кимга бермай келган Tesla, SpaceX ва Х ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маскни ортда қолдирганди. Бу Tesla акциялари нархи бир кун аввал 7 фоиздан кўпроққа тушиб кетгани билан юз берган. Ўшанда Безоснинг бойлиги 200 миллиард долларни, Маскники эса 198 миллиард долларни ташкил этган.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси