Дунёнинг энг бой одами ўзгарди

Олам

image
0:00
0:00
download

Теsla ва Twitter компанияларининг бош директори Илон Маск дунёнинг биринчи рақамли бой одами мақомини йўқотди. Эндликда Louis Vuitton эгаси Бернар Арно сайёранинг энг бой инсонига айланди. Бу ҳақда “Forbes” журнали хабар берди.

Жорий йилнинг ноябрь ойида Илон Маскнинг бойлиги 74 миллиард долларга камайди. Бунга Тwitter билан имзоланган келишув сабаб бўлган. Унинг умумий бойлиги 200 миллиард доллардан пастга тушди.

Louis Vuitton Moët Hennessy раиси ва бош директори Бернар Арнонинг жами бойлиги 184 миллиард доллардан ошди. “Forbes Real-Time”  маълумотларига кўра, Бернар Арно Тошкент вақти билан кеча, 7 декабрь соат 22:13 да Илон Маскни ортда қолдирди. Ҳозирда Теslа асосчисининг умумий бойлиги 184,5 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу Арноникидан деярли 200 миллон еврога кам демакдир.

Бернар Арно француз ҳашаматли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи LVMH (Louis Vuitton Moët Hennessy – Louis Vuitton) компаниясининг эгаси ҳисобланади. Компания  Louis Vuitton, Givenchy, Guerlain, Kenzo, Moët & Chandon, Hennessy ва бошқалар савдо белгилари остида ҳашаматли маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Компаниянинг бош қароргоҳи Парижда жойлашган. 

Эслатиб ўтамиз, Илон Маск 2021 йилда Amazon асосчиси Жеф Безосни ортда қолдириб, дунёнинг энг бой одамига айланганди. Тадбиркор 2022 йилнинг апрелида Twitter ижитимоий тармоғини сотиб олишга қарор қилди. Маск октябрь ойи охирида Тwitter билан келишувни ёпди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бернар Арно Илон Маск

Баҳолаганлар

1070

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made