Дунёнинг энг бой одами космосга учишини эълон қилди

Олам

image

Дунёнинг энг бой одами, “Amazon” компанияси асосчиси Жефф Безос ўзига тегишли бўлган “Blue Origin” космик компаниясининг “New Shepard” космик кемасида фазога йўл олади. Бу ҳақда миллиардер Instagram саҳифасида маълум қилди.

“Беш ёшимдан фазога саёҳат қилишни орзу қилганман. 20 июдь куни акам билан шу саёҳатга йўл оламан. Энг яхши дўстим билан қойилмақом саёҳат”, деган у Instagram саҳифасида.

“Blue Origin” веб-сайтида ёзилишича, компания ўз йўловчиларини ер юзидан 100 км баландликка учиришни режалаштирмоқда ва бу уларга микрогравитацияни бошдан кечиришга имкон беради. Blue Origin компанияси кемасида парвоз қилиш чиптасини онлайн-аукционга қўйганди. Аукцион 12 июнь куни якунланади ва ғолиб ҳам фазога учади.

Чипта учун тўланган пул Blue Origin ташкил этган Club for the Future фондига ўтказилади.

Маълумот ўрнида, Безос дунёнинг энг бой одами ҳисобланади. “Forbes” журнали маълумотларига кўра, унинг бойлиги 186,2 миллиард долларни ташкил этади.

Камола Амирова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Жефф Безос

Баҳолаганлар

240

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг