Дунёга машҳур бинолар Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди (видео)
Жамият
−
02 Сентябрь 2021
19351Кеча, 1 сентябрь куни Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги кенг тарзда нишонланди. Шу муносабат билан, дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги машҳур биноларда ўзбек халқини табриклаш мақсадида Ўзбекистон байроғи тасвирланди.
Дубайда дунёдаги энг баланд бино Бурж Халифа ва Пальманинг фавворалари Ўзбекистон байроғи ранглари билан ёритилди.
Туркия пойтахти Анқарада Атакўле телеминораси, эгизак бинолар, Истанбулда эса афсонавий Фотиҳ Султон Меҳмет кўприги Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди.
Малайзияда машҳур Petronas эгизак миноралари майдони, Куала-Лумпур мэрияси биноси (Малайзиядаги энг катта LED-экран) ва Saloma Link пиёдалар кўприги Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди.
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги Таймс-сквер экранида ҳам Ўзбекистон байроғи тасвирланди.
Шунингдек, АҚШ ва Канаданинг асосий диққатга сазовор жойи, дунёга машҳур Ниагара шаршараси ҳам мустақилликнинг 30 йиллиги шарафига Ўзбекистон
байроғи рангларида ёритилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь