Дунёдаги илк қутқарув дрони ишлаб чиқарилди

Технология

image

Хитой қутқарув операциялари учун энг қийин шароитларда ишлай оладиган ноёб дронни тақдим этди. Бу ҳақда “China Daily” нашри хабар берди.

Дрон Хитойнинг Haishen Medical Technology компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Янги дрон замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. У қурбонларнинг нафас олишини назорат қилиши, томир ичига юбориш муолажаларини амалга ошириши, уларнинг соғлиғини кузатиши ва ҳатто дефибрилляторни амалга ошириши мумкин.

Haishen Medical Technology компанияси ишлаб чиқувчилари дроннинг қурилмаси қидирув-қутқарув миссиялари учун мўлжалланганини тушунтирган. У очиқ денгизда ишлайди ва 25 даража совуқдан 46 даражага иссиққача бўлган ҳароратга бардош бера олади.

Дрон воқеа содир бўлган жойда бевосита биринчи ёрдам кўрсатишга қодир. Шунингдек, у жабрланувчиларни кейинги даволаниш учун тезда хавфсиз жойга олиб бориши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хитойлик олимлар сувости кемасидан учириладиган, ҳам сув остида ҳаракатланадиган, ҳам ҳавода учадиган дунёдаги биринчи дронни ишлаб чиққанди. Ундаги букланувчи қанотнинг ноёб дизайни туфайли дрон парвоз вақтида сув ва ҳаво ўртасида бир неча марта ҳаракатлана олади, бу эса унинг омон қолиш имкониятларини сезиларли даражада яхшилайди. Ускуна учиш учун фойдаланадиган парракларини сув остида 5 сонияда йиғиб, камуфляжга яқин жойлаштиради. Бу сувда қаршиликни сезиларли даражада камайтиради. Сув остида ҳаракатланиш учун махсус сув парраклари ўрнатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой дрон Haishen Medical Technology

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг